Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга бўлган доимий ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин намунасига айланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари болалар учун энг севимли ва қувончли байрамлардан бири сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мазкур тадбирларни юқори савияда, мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тегишли вазирликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шу кунларда Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим(ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда.


