Ўзбекистон

Президент Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар билан танишди

Вилоятга келгуси йил 1,5 миллиард доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

Президент Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. 

 

Сўнгги йилларда Хоразмда тадбиркорлик, агросаноат ва хизматлар изчил ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг йил бошидаги амалий ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар бунга қўшимча суръат бағишлади.

 

Вилоятга келгуси йил 1,5 миллиард доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Бу кўплаб корхоналар, иш ўринлари ва турмуш фаровонлигига асос бўлади.

 

Масалан, Қўшкўпир туманида 175 гектар ер саноат зонасига қўшиб берилса, 1 миллиард долларлик лойиҳаларга йўл очилади. У ерда электротехника, кимё, машинасозлик ва фармацевтика йўналишида 2 мингта иш ўрни яратилади.

 

Шовот каналининг ҳимоя зонаси 50 метрдан 25 метрга қисқартирилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлади. У ерда 1 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2,5 мингта янги иш ўрни очилади. Ғазовот ва Полвон каналлари атрофида ҳам 50 миллион долларлик лойиҳалар учун имконият бор.

 

Қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам омилкорлик зарур. Масалан, Қўшкўпирда паррандачилик, Боғот туманида балиқчиликни кенгайтириш учун шароит етарли. Янгиариқда сув таъминотини яхшилаб, полиз, шоли ва балиқ етиштириш ҳисобидан 1,2 минг кишини ишли қилиш мумкин.

 

Ижтимоий соҳада ҳам таклифлар кўп. Хусусан, сифатли таълимга эҳтиёж юқори. Шу боис 44 та мактаб ва боғчани таъмирлаш, давлат-хусусий шериклик асосида янгиларини қуриш режалаштирилган. Шунингдек, Урганч, Боғот, Шовот ва Янгибозор туманида кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этиш мўлжалланган.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни мужассам қилиб, қарор лойиҳаси тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Имкониятларни натижага айлантириб, одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"