Сиёсат

Путин рус видеоўйинларини хорижда тарғиб қилишга кўрсатма берди

Давлат раҳбари аввалроқ дастур яратувчиларидан маҳаллий ўйинларнинг Хитой бозорига киришига кўмаклашишни сўраган эди.

Путин рус видеоўйинларини хорижда тарғиб қилишга кўрсатма берди

 

Россия Президенти Владимир Путин 2023 йил 30 сентябргача рус видеоўйинларини чет элда реклама қилиш бўйича таклифлар тайёрлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари “Россияда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш” кўргазмасига ташрифи якунларида айтиб ўтди.

 

Россия Федерацияси ҳукумати "Россия экспорт маркази" АЖ, АНО стратегик ташаббуслар агентлиги билан биргаликда янги лойиҳаларни илгари суриш ва маҳаллий видеоўйинлар ҳамда уларда қўлланиладиган рус дастурий таъминотини илгари суриш бўйича таклифлар киритади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.

 

Президент БРИКС мамлакатларида бошқа нарсалар қатори рус видеоўйинлари ҳам тарғиб қилинишини таъкидлади.

 

Аввалроқ Владимир Путин россиялик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар билан учрашиб, улардан маҳаллий ўйинларнинг Хитой бозорига киришига кўмаклашишни сўраган эди. Давлат раҳбари бу илтимосни қўллаб-қувватлади ва мазкур масалани музокаралар жараёнига киритишини айтди, чунки бозор нафақат Хитойда, балки БРИКС мамлакатларида ҳам улкан.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

custom img

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"