Сиёсат

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий масалаларга доир позицияси билдирилди. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

 

У ўз нутқида бугунги дунёда зиддиятлар кучайиб, ўзаро ишонч сусайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистоннинг танлаган йўли очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқотга асосланишини таъкидлади.

 

“Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз”, деди Саида Мирзиёева.

 

Нутқ давомида Марказий Осиёда юз бераётган ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Шунингдек, БМТнинг бугунги дунёдаги ўрни, Афғонистон масаласи, болалар ҳуқуқлари ва демографик барқарорлик, Орол фожиаси ва экологик муаммолар, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ва аёллар ҳуқуқлари каби масалалар юзасидан фикр билдирилди.

 

Саида Мирзиёева, шунингдек, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда инсон қадрини улуғлаш масалаларига эътибор қаратди.

 

“Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр”, деди Президент Администрацияси раҳбари.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

custom img

Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди

Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"