1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қамчиқ довонида “Cobalt” ағдарилиб кетди

Қамчиқ довонининг 194-километрида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган “Cobalt” русумли автомобиль ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Қамчиқ довонида “Cobalt” ағдарилиб кетди

 

Маълум қилинишича, кеча, 2 октябрь куни соат 06:30 ларда “Cobalt” ҳайдовчиси тез ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа ағдарилиб кетган.

 

Бир неча дақиқада воқеа жойига қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳи, тез тиббий ёрдам шифокорлари, йўл-патруль хизмати ҳамда "Қамчиқавтойўл"  ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари етиб борган.

 

ЙТҲга учраган автомобиль ичидаги ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи чиқариб олинган.

 

Аввалроқ қамчиқ довонида пахта толаси ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетганди.  Шунингдек, “Nexia” йўловчиси пастликка тушиб кетганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика