Ўзбекистон

“Қанқа шаҳристони”га етказилган зарар бўйича жиноий иш очилди

Маълум бўлишича, ёдгорликка 14 млрд атрофида зарар етказилган.

“Қанқа шаҳристони”га етказилган зарар бўйича жиноий иш очилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги “Қанқа” археология ёдгорлиги ҳудуди ўзлаштириб олингани, хусусан, уй-жойлар қурилиши, боғ ва экин экиш майдонлари ташкил этилганлиги кескин танқид қилиниб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги ва Кадастр агентлиги мутахассислари иштирокида ўтказилган ўрганишда ҳақиқатда айрим фуқаролар томонидан ёдгорлик ҳудудига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган.

 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан тасдиқланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий Рўйхатида “Қанқа шаҳристони” 320-рақам билан моддий маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Объект даври милоддан аввалги III аср — милоднинг ХII асрига тааллуқли бўлиб, у давлат мулки сифатида Тошкент вилояти маданият бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектига А.П. томонидан 10 млрд 367 млн 448,3 минг сўм, А.Б. томонидан 2 млрд 423 млн 520,0 минг сўм, Т.Б. 1 млрд 093 млн 950,0 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

 

Ўрганиш ҳужжатларига кўра, вилоят прокуратураси томонидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 132-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"