
Тадбир давомида хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда текширилди.
Натижада контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5300 дона соябон, 251 мингдан зиёд фонар, 3.5 миллион дона болалар учун шар ҳамда 10 минг 900 дона лед чироқлари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу товарларнинг умумий қиймати салкам 9.1 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2.8 миллиард сўмлик божхона тўловини ўз фойдасига “ўмар”моқчи бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Наманганда ноқонуний олиб ўтилаётган матолар аниқлангани ва ҳужжатларда кўрсатилмаган 258 миллион сўмлик товарлар фош этилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, 153 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфьюмерия воситалари аниқланганди.
Чўлпоной Аҳмедова


