Ўзбекистон

Қашқадарёда “бензовоз” ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасига зарар етган.

Қашқадарёда “бензовоз” ёниб кетди


 

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 9 апрель куни соат 15.12 атрофида Қарши шаҳрида жойлашган “Star Oil” ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган. Ёнғин автомобилнинг двигатель қисмида юзага келган. 

 

Шаҳар ФВБ бўлими ўт учирувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Унинг ҳовлисида яна бир ёввойи лочин ноқонуний сақланаётгани аниқланган.

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Айни пайтда Телеграм мессенжери орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга фирибгарлик мазмунидаги хабарлар юборилаётгани қайд этилмоқда.

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Шиналардаги ҳаво босимини камида ойига бир марта текшириш тавсия этилади.

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Шаҳар автопаркига Хитойдан келтирилган замонавий автобуслар қўшилди, марказий кўчаларда эса улар учун алоҳида йўлаклар ажратилмоқда.

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Қонун лойиҳасида тажрибасиз номзодлар учун касбий стажировка, масофавий таълим олаётган ходимларга қўшимча кафолатлар ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда SMS орқали хабардор қилиш механизми назарда тутилган.

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ҳокимларга бир ой ичида ҳар бир ҳудудда 1–2 тадан йўл ёки кўприк лойиҳасини танлаб, инвесторлар билан ишлашни бошлаш топширилди.

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Ҳудуддаги маҳаллалар, айрим таълим ва маданият муассасаларининг шароити кўздан кечирилиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.