1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда қизларни ўғирлашда гумонланаётган эркак ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.

Қашқадарёда қизларни ўғирлашда гумонланаётган эркак ушланди

 

Қашқадарё вилояти Китоб туманида вояга етмаган қизларни ўғирлашда гумонланаётган эркак ушланди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида хабар берилди.

 

Туманнинг «Қўшдарё» МФЙ ҳудудидаги дўкон олдида нотаниш кимса вояга етмаган қизларни алдаб чақириб, уларни ўғрилаб кетишга уринган. Бу ҳолат дўкон олдида ўрнатилган кузатув камерасида ҳам акс этган. Дўкондан узоқлашгач, эркак ўлдириш билан қўрқитиб, қизларни ўзи билан кетишга ундаган. Бу ҳолатга тушган 10 ва 12 ёшли икки қиз ундан қутулиб қолишга эришган ва бу ҳақда ота-онасига айтиб берган.

 

Эркак шундай ҳаракатларнинг бирида маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари томонидан қўлга олиниб, Китоб тумани ИИБга топширилган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштурув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда эркак руҳий носоғломлиги айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика