Ўзбекистон

Қашқадарёлик эркак эшакларни нима учун калтаклаганини айтди

Маълум қилинишича, воқеa 2021 йилнинг август ойида содир бўлган.

Қашқадарёлик эркак эшакларни нима учун калтаклаганини айтди

 

 

Ижтимоий тармоқда қашқадарёлик ота ва ўғил 3 эшакни таёқ билан калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Эркак суд мажлисида эшакларни нега калтаклаганини тушунтирди.

 

Таъкидланишича, воқеа 2021 йил 20 август куни содир бўлган. Ўша пайтлар ҳудудда сув жуда танқис бўлгани сабабли челаклаб сув ташилиб, ерлар суғорилган. Эшаклар эса шу ерни пайҳон қилган.

 

“Август ойида карантин вақти сув жуда танқис эди, челаклаб суғорар эдик. Мевали, манзарали дарахтлар эккандик, командирлар кеча бориб кўрди. Бу жойда болаларим жуда қаттиқ меҳнат қилган. Эшаклар ерни пайҳон қилган. Аччиғим чиққанидан уриб юборганман. Уларни майиб қилиб, бирор еридан қон чиқарганим йўқ”, — деган Илёс Алишеров.

 

Аввалроқ эшакларни калтаклаган эркак 12 суткага қамалгани хабар қилинганди.

 

custom img

“Танқидларим Мирзамаҳмудовга қаратилмаган, ким вазир бўлса ҳам фикрларимни айтавераман” — Бакиров

Жамоатчилик фаоли Отабек Бакиров  Ўзбекистонда сўз эркинлигига таъсир кўрсатаётган қонунчилик базаси юзасидан жиддий хавотирларини билдирди ва жамоатчиликнинг кенг қўллаб-қувватлаши учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

custom img

Нурободда 50 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилади

Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида 500 нафар маҳаллий аҳолини пудрат шартномалари асосида иш билан таъминлаш режалаштирилган.

custom img

Каркидон туризм мажмуаси: табиат ва замонавийлик уйғунлашган маскан

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ, бу ерда қиймати 635 миллиард сўмлик замонавий туризм мажмуаси шакллантирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президенти Австрия делегациясини қабул қилди

Ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес форуми ўтказилди, меҳнат миграцияси, дипломатик хизмат ва солиққа тортиш соҳаларида муҳим битимлар имзоланди.

custom img

Минтақада барқарорлик учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур — Эрон элчихонаси

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Яқин Шарқда барқарорлик фақат дипломатия, мулоқот ва коллектив ҳамкорлик орқали таъминланиши мумкинлигини билдирди.

custom img

9-май арафасида МИБнинг фахрий ходимлари ҳолидан хабар олинмоқда

Хусусан, Хоразмда фахрийларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида бошқармада учрашув ташкил этилди.

custom img

118 та “радар”га тушган машина МИБ орқали топилди

Ҳозирда автоулов сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш уй жой ижара нархларига қандай таъсир қилди?

OLX платформасида жойлаштирилган 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида 2026 йил апрель ойидаги уй жой ижара бозори ҳолати ўрганилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"