1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қибрайда 2,5 гектар майдонда ёнғин содир бўлди

Ёнғин 3 та қутқарув экипажи ёрдамида ярим соатда ўчирилган.

Қибрайда 2,5 гектар майдонда ёнғин содир бўлди

 

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 2,5 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт ёниши натижасида ёнғин содир бўлди.

 

ФВВ хабарига кўра, 4 июль куни соат 15:25 да Тошкент вилояти Қибрай тумани «Юқори-юз» МФЙ Юқори-юз кўчасида очиқ майдонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБ хабар тушган. Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:35 да ўраб олинган ва соат 15:50 да тўлиқ ўчирилган.

 

Қайд этилишича, ёнғин натижасида 2,5 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика