1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қибрайда 5 кишини ваҳшийларча ўлдирган "ошиқ" УМРБОД қамалди

У Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбли деб топилди.

Қибрайда 5 кишини ваҳшийларча ўлдирган "ошиқ" УМРБОД қамалди

 

Жорий йилнинг 29 июлга ўтар кечаси Қибрайда 1997 йилда туғилган фуқаро бир оиланинг тўрт вакилини ва уйидаги ёлланма ишчини ўлдириб кетгани юракларни жунбушга келтирганди. Ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс ушланганди.

 

Жиноят ишлар бўйича Тошкент вилоят судининг Судлар ҳайъати томонидан ўтказилган суд мажлисида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган 24 ёшли айбланувчи Шавкат Исмоналиевга ҳукм ўқилди.

 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси, 119-моддаси 2-қисми “г” банди, 130-моддаси 2-қисми “а” банди, 219-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 97-моддаси 2-қисми “а,в,г,ж,р” бандлари билан, Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноятга қарз сабаб бўлгани тахмин қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика