Жамият

Қўқонда «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди.

Қўқонда «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди

Бу хақида ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, дурадгорлик билан шуғулланувчи, 1998 й.т. шахс муқаддам Туркиянинг Истамбул шаҳрида ишлаган вақтида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушади ва кейинчалик яшаш манзилига қайтиб келгач, мазкур ташкилот ғояларини атрофдагиларга тарғиб қила бошлайди. Натижада 9 кишидан иборат гуруҳ шаклланади.

18-27 ёш оралиғида бўлган гуруҳ аъзолари орасида реклама агентлигида ва поябзал ишлаб чиқариш цехида ишловчи, шунингдек, уй шароитида болалар кийимлари ишлаб чиқариш ва сартарошлик билан шуғулланувчи шахслар бор.

Таъкидлаш лозимки, улар Қўқон шаҳрининг турли мавзеларида тўпланиб, халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Абдуллоҳ домла”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, улар келгусида Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республикамиз қонунчилигида таъқиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"