1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон Украинадаги элчихонасини ёпадими?

Мамлакат ТИВ бунга ойдинлик киритди.

Қозоғистон Украинадаги элчихонасини ёпадими?

 

Қозоғистон Украинадаги элчихонасини эвакуация қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

 

Дипломатнинг сўзларига кўра, бу масала яқин кунларда кўриб чиқилади. Шу билан бирга бу элчихонанинг ёпилишини англатмайди. Дипломатик персоналнинг қайси шаҳарга кўчирилиши масаласи очиқланмаган.

 

“Элчихона ишламоқда. Гап уни ёпиш ҳақида эмас, балки элчихона ходимларини эвакуация қилиш ҳақида кетмоқда. Катта эҳтимол билан тўлиқ эвакуация бўлади”, — деган у.

 

10 октябрь куни Қозоғистон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирганди. Бу Россиянинг ракета зарбалари фонида юз берди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика