Жаҳон

Қозоғистонда президентлигига илк аёл номзод расман рўйхатга олинди

Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Қозоғистонда президентлигига илк аёл номзод расман рўйхатга олинди

 

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қарақат Абденни 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг кун тартибида фақат бир масала кўриб чиқилди.

 

«Марказий сайлов комиссиясининг 11 октябрдаги қарори билан номзоднинг қонун талабларига жавоб бериши аниқланди. Фуқаролар имзосини тўплаш учун номзодга имзо варақалари топширилди. Вилоят сайлов комиссияларининг баённомаларига кўра, Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаган мамлакатнинг 15 вилоятидан 121 314 нафар фуқаронинг имзоси тўпланган. Улардан 120 158 та имзо текширилиб, 118 418 таси ишончли деб топилди», — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шавкат Ўтемисов.

 

Шунингдек, МСК аъзолари номзоднинг номзодини қабул қилиш тўғрисидаги қарорга овоз беришди. Натижада, бир овоздан ижобий қарор қабул қилинди.

 

«Марказий сайлов комиссияси Қарақат Жақсилиқ қизи Абденни 2020 йил 20 ноябрга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олади», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.

 

Йиғилиш якунида МСК раиси номзодга номзодлик гувоҳномасини топширди.

custom img

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

custom img

Денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш қийинлашади — Трамп

АҚШ президентига кўра, Эрон Ҳормуз бўғози ёпилгани сабаб кунига 500 миллион доллар даромад йўқотмоқда.

custom img

Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

custom img

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

Махфий илмий ишлар билан шуғулланган олимлар ўлган бўлиши мумкин.

custom img

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

У “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

custom img

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди.

custom img

Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди

Эрон расмийлари сулҳ узайтирилганини тан олишдан бош тортди.

custom img

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Mаҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"