Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда ОҚХЖ президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда ОҚХЖ президенти этиб сайланди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

 

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда ОҚХЖ Ижроия қўмитаси раиси Асхат Оразбай қатнашди.

 

Йиғилишда Қозоғистоннинг 2023–2026 йилларда жамғармага раислиги якунлари сарҳисоб қилиниб, Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазият, сув ресурсларини бошқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида иқлим ўзгариши, сув ресурслари танқислиги ва аҳоли сонининг ортиб бориши шароитида жамғарманинг роли тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

 

Президент таъкидлаганидек, экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 2040 йилга бориб Орол денгизи ҳавзасида сув танқислиги йилига 20 миллиард куб метргача етиши мумкин. Бу эса экология, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий барқарорликка қўшимча хавф туғдиради.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Жумладан, суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сувни тежовчи технологиялар жорий этилгани, ирригация тармоқларининг 40 фоизи бетонлаштирилгани ҳамда насос станцияларини модернизация қилиш орқали энергия сарфи қарийб 30 фоизга қисқартирилгани қайд этилди.

 

Шунингдек, 600 мингдан ортиқ сув фойдаланувчи ва 4 миллион гектардан зиёд суғориладиган майдонни қамраб олувчи ягона рақамли маълумотлар базаси яратилаётгани маълум қилинди.

 

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг келгуси йилдан бошланадиган ОҚХЖ раислиги давридаги устувор йўналишларини ҳам баён этди.

 

Улар орасида жамғарма фаолиятини модернизация қилиш, унинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, ваколатларини кенгайтириш, дастур ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш, халқаро молиявий ресурсларни жалб этиш, сув-энергетика ва экология йўналишларида минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари мавжуд.

 

Президент, шунингдек, “Келажак суви” минтақавий дастурини ишга тушириш, аҳолида сувга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш, узлуксиз таълим тизими орқали сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб этишни таклиф қилди.

 

Афғонистонни иқлим, экология ҳамда сув хўжалиги масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка жалб этиш муҳимлиги ҳам алоҳида қайд этилди.

 

Ўзбекистон раҳбари 2026–2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурди.

 

Йиғилиш якунида Остона баёноти, бир қатор муҳим қарорлар ҳамда Ўзбекистон Президентини 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайлаш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.