Cаломатлик

Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш карликка олиб келади

Хотира сусайишига ҳам "наушник"лар сабаб бўлиши мумкин.

Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш карликка олиб келади

 

Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчинда мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу яхши aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас. Айниқса, қулоқчиндан нотўғри ва узоқ вақт фойдаланиш саломатлик учун хатарлидир. 

 

"Соғлом қулоқ аниқлай оладиган энг паст товуш 10-15 децибель, меъёрий эшитишнинг энг юқори даражаси 25 децибелни тaшкил этaди, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. "Инсон қичқирганда овоз баландлиги 60-65 децибелга етиб, бу аллақачон безовталикка олиб келади. 90 дБ ёки ундан юқори товушлар эса саломатлик учун хавфли.

 

Шундан келиб чиқсак, қулоқчин орқали 100-120 децибель ўлчамдаги мусиқа ёки аудиокитобни тинглаш эшитиш қобилияти учун чинакам синовдир.

 

Инсоннинг қулоғи ташқи, ўрта ва ички қисмлардан иборат. Ташқи қулоқ атрофдан келаётган тўлқинларни қабул қилиб, ноғора пардасига узатиб беради. Унинг орқа қисмида учта қулоқ суякчаси бўлиб, баланд товуш таъсирида уларда толиқиш пайдо бўлади ва бош мияга узатилаётган тўлқинларнинг кучли зарбидан эшитиш пасайиб боради", — дейди мутахассис.

 

Сабаби инсон қулоғи фақат қисқа муддатли баланд товушлардан ҳимоя қилиб, узоқ муддатли шовқин таъсирида унинг ички қисми бош мияга товушли хабарларни етказолмайди. Оқибатда эшитишда муаммолар кузатилиб, ҳатто, унинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.

 

Шунингдек, қулоқчинлардан мунтазам ва узоқ муддат фойдаланиш бош оғриғи, хотира сусайиши, асабийлик, уйқусизлик, бош айланиши каби муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Натижада мия томирларидаги спазмлар қон босимининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, уларни тез-тез ишлатиш туфайли қулоқларда мум йиғилиб, тиқинлар ҳосил қилади.

 

Қулоқчин орқали мусиқа тинглаш, айниқса, болалар учун жуда хавфли. Сабаби улар эрталабдан кечгача бу мосламани тақиб, исталган овоз баландлигини ўрнатишлари мумкин. Шу боис 10-12 ёшгача бўлган ўғил-қизларга бундай эшитиш воситасида мусиқа тинглаш тавсия этилмайди.

 

Катталар эса ушбу мосламадан фойдаланганда овоз баландлигини диққат билан назорат қилиши керак. Эшитиш воситаларидан келадиган овоз қабул қилинадиган даражада ёки йўқлигини билиш учун бир неча сўзни баланд товушда айтиш лозим. Агар овоз эшитилмаса, демак товушни пасайтириш зарур.

 

Қолаверса, атрофдагиларга мусиқа эшитилмаслиги керак. Агар одамлар билан мулоқотда бақириб гапириш бошланса, бу овоз баландлигидан дарак беради. Шунингдек, эшитиш воситасидан кунига 1,5 соатдан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди. Товушни эса 60 фоиздан оширмаслик лозим.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.