Ўзбекистон

“Қурилиш тармоғидаги ишларимиз ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилмоқда”

Президент қурувчиларга байрам табриги йўллади.

“Қурилиш тармоғидаги ишларимиз ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилмоқда”

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги йўллади. Табрий матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

 

“Ҳурматли дўстлар! Аввало, ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

 

Ҳеч шубҳасиз, бугун биз кўп миллатли халқимиз билан биргаликда барпо этаётган Янги Ўзбекистонда юз бераётган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз юритганда, барча минтақа ва ҳудудларимизни қамраб олган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида алоҳида фикр юритишимиз табиийдир.

 

Чиндан ҳам, сўнгги йилларда юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик мамлакатига айланди. Халқимизнинг кўз ўнгида қад ростлаётган замонавий турар-жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, муҳандислик-коммуникация, йўл ва транспорт тармоқлари, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт муассасалари, боғ ва хиёбонлар, обод шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида сизларнинг беқиёс куч-ғайратингиз, юксак салоҳият ва маҳоратингиз мужассам эканини эътироф этган ҳолда, барчангизни янги ҳаёт бунёдкорлари дея эъзозлаб, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккур билдирамиз.

 

Қадрли бунёдкорлар! Маълумки, ҳозирги кунда қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 2023 йилга нисбатан 10 фоиздан зиёд ортиб, салкам 80 триллион сўмга етгани, соҳанинг ялпи ички маҳсулотимиздаги улуши 6 фоиздан  кўпроқни ташкил этаётгани бунинг яққол тасдиғидир.

 

Энг асосийси, барча соҳалар қатори қурилиш тармоғидаги улкан ишларимиз ҳам инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Ўтган йили биргина инвестиция дастури доирасида 2 минг 526 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилгани, “Ташаббусли бюджет” тизими асосида маҳаллаларимиздаги 4 мингдан ортиқ объектда 4,5 триллион сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани ҳам шундан далолат беради.

 

Айниқса, кейинги йилларда халқимиз учун замонавий уй-жойлар барпо этиш бўйича мисли кўрилмаган натижалар қўлга киритилаётганини таъкидлаш лозим. Охирги етти ярим йилда жами 412 мингта квартирадан иборат ёки 26 миллион квадрат метрлик қарийб 10 мингта уй-жойлар барпо этилгани мисолида бунга тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин.

 

Бу ишларимизнинг давоми сифатида жорий йилда 52 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. “Янги Тошкент” ва Олимпия шаҳарчаси каби мега объектларимизда ҳам бунёдкорлик ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда. Соҳада “яшил” стандартлар, энергияни тежайдиган янги технологиялар, “ақлли шаҳар”, “ақлли уй” тамойиллари фаол қўлланмоқда.

 

Қурилиш соҳасида биринчи марта юқори малакали кадрлар, мустаҳкам материаллар, машина ва механизмлар базаси ҳамда мезонларни ўзида ифода этадиган ресурслар миллий классификатори шаклланди, мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий қилиниб, Компетенцияни ривожлантириш институти ташкил этилди.

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари! Қурилиш соҳасини бугунги шиддатли замон талабларига мос ҳолда ривожлантириш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларнинг ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш бугунги кунда ғоят долзарб аҳамиятга эга.

 

Шунингдек, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, қурилиш материаллари бозорини тартибга солиш, рақамлаштириш ишларини чуқурлаштириш, бино ва иншоотларда қулай ва экологик хавфсиз яшаш шароитларини яратиш, энергия самарадорлигини ошириш, қурилиш ишлари жараёнида хавфсизлик ва таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича олдимизда катта вазифалар турганини сиз – соҳада катта билим ва тажрибага эга бўлган ишчи ва қурувчи, меъмор ва муҳандислар, олим ва мутахассислар яхши биласиз.

 

Ишончим комил, сизлар ана шундай мураккаб ва масъулиятли вазифаларни муваффақиятли адо этишда янада жонбозлик кўрсатиб, қурилиш соҳаси равнақини янги босқичга олиб чиқасизлар.

 

Албатта, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига биз бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

 

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-ғайрат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.

 

Жонажон Ватанимизни ҳар томонлама гўзал ва обод этишда сизларга янги зафар ва омадлар ёр бўлсин!”, дейилади табрик матнида.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.