Жаҳон

Рамзан Қодиров Бахмутга ўз жангчиларини юборишга тайёр

Улар "вагнерчилар” ўрнини эгаллайди.

Рамзан Қодиров Бахмутга ўз жангчиларини юборишга тайёр

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Бахмутни тарк этишга ваъда берган “вагнерчилар”ни ўз жангчилари билан алмаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

 

"Агар Пригожин ва Вагнер кетса, Бош штаб тажрибали жанговар бўлинмани йўқотади, Қодиров ва Ахмат эса уларнинг Бахмутдаги ўрнига келади. Кейин жангчиларимиз олдинга силжийди ва улар шаҳарни эгаллашга ҳозирданоқ тайёр. Бу бир неча соат ичида амалга ошади", - деди Қодиров. 

 

Қодировнинг мурожаати “Вагнеритлар” етакчиси Евгений Пригожин, Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу ва РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга йўлланган. 

 

Қодиров, шунингдек, Россия технологияси ҳолатини танқид қилди ва Пригожинни ўлдирилган жангчиларнинг жасадларини кўрсатмасликка чақирди.

 

"Ҳалок бўлган ўртоқларнинг жасадларини тасвирга олиш нотўғри. Ҳеч қачон бундай қилмайлик", - деди Қодиров.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"