“Январь ойида биз Мбаппа ҳақида янгиликларга эга бўламиз. Умид қиламизки, 1 январгача Мбаппе билан боғлиқ масала ҳал бўлади”.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Килиан 2017 йилдан бери “ПСЖ”да ўйнаб келмоқда. Бундан олдин у “Монако” клуби шарафини ҳимоя қилган. Ёзда Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клубининг таклифини қабул қилмади. Бундан аввал Мбаппе парижликлар раҳбариятидан уни шу йил ёзда қўйиб юборишни сўраганини айтган эди.
Жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи Франция 1-лигасининг 9 та ўйинида қатнашиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ва Юрген Клопп билан Жеймс Милнер қандай жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


