Жаҳон

Россияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик фуқаро жасади топилди

Таниши билан келиб чиққан жанжал ортидан аёл уни бўғиб ўлдириб, жасадини ҳовлига кўмиб қўйган.

Россияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик фуқаро жасади топилди

Россиянинг Владимир вилоятида Ўзбекистон фуқаросининг ўлими билан боғлиқ жиноят иши очилди. Вилоят Тергов қўмитаси маълумотига кўра, 54 ёшли эркакнинг жасади Петушинский туманидаги Старое Перепечино қишлоғида, хонадон ҳовлисидаги олма дарахти тагига кўмилган ҳолда аниқланган.

 

Текширув натижаларига кўра, марҳум ноябрь ойида 48 ёшли танишиникига борган. Спиртли ичимлик истеъмоли ортидан улар ўртасида келиб чиққан можаро туфайли аёл уни арқон билан бўғиб ўлдирган. Жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни ҳовлига кўмиб қўйган. Шунингдек, гумонланувчи марҳумнинг телефони ва банк картасини ҳам ўғирлаб кетган.

 

«Зебра» телеканалининг хабар беришича, марҳум Россияда узоқ йиллар яшаб, Покровский темир-бетон заводида ишлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал молиявий келишмовчилик туфайли келиб чиққан — марҳум танишидан қарзини ундириш учун борган, бироқ у қўшимча маблағ талаб қилган.

 

Воқеа жойидан ашёвий далиллар олинган. Гумонланувчи илгари наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун судланганлиги аниқланган. Тергов органлари уни қамоққа олиш чораси кўрилишини сўрашга тайёрланмоқда. Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ҳамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"