Bloomberg маълумотларига кўра, Украина билан икки ҳафта давом этган урушда Россия 1990-йиллардан бери энг ёмон иқтисодий пасайишни бошдан кечирди, ялпи ички маҳсулот йил бошида то ҳозиргача 30 миллиард доллар ёки 9 фоизга қисқарди.
Ғарб санкциялари аллақачон мамлакатда ишлаб чиқаришнинг тахминан 2 фоизга қисқаришига сабаб бўлди - буни 2020 йилдаги пандемия давридаги йиллик пасайиш билан таққослаш мумкин.
Бундан ташқари, Россия жорий асрнинг энг катта инфляция суръатларидан бирига яқинлашмоқда ва дефицит хавфи ҳукуматни экспорт чекловларини жорий этишга ундамоқда.
Капитал назорати ва деярли йигирма йил ичида фоиз ставкаларининг энг катта ўсишига қарамай, рубл ўз қийматининг тахминан 37 фоизни йўқотди, бу 2022 йил ҳособидан дунёдаги энг ёмон кўрсаткичдир.
“Россия рублнинг қадрсизланиши инфляциянинг ошишига ва Россия аҳолисининг харид қобилиятининг жиддий пасайишига олиб келадиган “чуқур рецессия” сари кетмоқда”, деди ХВЖ бош директори Кристалина Георгиева журналистларга.
Аввалроқ президент Путин санкциялар мамлакатни янада кучли қилаётгани ҳақида айтган эди.


