Жаҳон

Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади

Бу ҳақда Федерация таълим ва фан вазири маълум қилди.

Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади

 

Россия 2023 йилда бошқа мамлакатлар талабалари учун 30 минг квота ажратади. Бу ҳақда Россия таълим ва фан вазири Валерий Фалков маълум қилди.

 

Валерий Фалковнинг сўзларига кўра, 2020 йилда хорижликлар учун атиги 15 минг квота бўлган. Бу сафар мамлакатга хорижлик талабаларнинг катта оқими келиши кутилмоқда.

 

“Биз жуда умид қиламиз, ҳаттоки хорижликларни қабул қилиш кўрсаткичлари ҳам ўтган йилги даражада ёки ундан юқори бўлишига аминмиз”, — деди Фалков.

 

Унинг сўзларига кўра, хорижлик талабалар Россияга энг кўп Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Беларусь, Миср ва Хитойдан келади.

 

Россия олий ўқув юртларида 2023-2024 ўқув йилида 626 мингдан ортиқ давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар бўлади. Улардан қарийб 447 минг нафари кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига тўғри келади.

 

Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, Россиянинг 1000 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари, жумладан, хусусий муассасалар университетларга онлайн қабул қилиш хизматига уланган.

custom img

Тўқаев Путинни Украина урушини тўхтатишга чақирди (Таҳлил)

Тўқаев Путин билан учрашувда Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди. Тўқаев буни қандай эплади?

custom img

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

custom img

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"