энг долзарб

Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун патент нархи ўзгарди

2022 йилдан хорижий ишчиларга  ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархи кўтарилади.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун  патент нархи ўзгарди

 

Қайд этилишича, Россия пойтахти Москва шаҳрида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи кўтарилади.

 

Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат бошқармаси бошлиғи Кирилл Пуртов  хабар берди.

 

Хабарга кўра, келгуси йилдан бошлаб Москвада меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент ошади, бу коэффициент асосида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи хисобланади.

 

Шунингдек, шаҳарда меҳнат мигрантлари учун патент нархи 1 ойга 5341 рублдан (тахминан 768 минг сўм) 5900 рублгача (тахминан 848 минг сўм) оширилади.

 

Кирилл Пуртов ушбу қонунга 2022 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,3878 дан 2,4832 гача оширилилиши ҳамда  патент нархи (олдинги нарх 5341 рубль) 2020 йилда белгиланган бўлиб, бу йили ўзгармаганини ҳам маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ойлик маош иш ҳажмига қараб 40 минг рублдан бошланадиган иш таклиф этилгани ҳамда  яқин ойларда меҳнат мигрантларининг Россияга кириши соддалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек,  меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.