Ўзбекистон

Самарқандда Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичига старт берилди

AI Hackathon'да 400 дан ортиқ ёш мутахассис сунъий интеллектга асосланган лойиҳалар ишлаб чиқмоқда.

Самарқандда Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичига старт берилди

 

Умуммиллий “AI Hackathon” танловининг навбатдаги — минтақавий босқичига расман старт берилди. Жорий йилнинг 20 январ куни Самарқанд шаҳрида Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг ҳудудий босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирда мамлакатнинг турли ҳудудларидан 400 нафардан ортиқ ёш мутахассис иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Уч кун давомида иштирокчилар етакчи ахборот технологиялари компаниялари мутахассислари ва мураббийлари раҳбарлигида жамоалар тиббиёт, таълим, киберхавфсизлик, тадбиркорлик ва тақиқланган моддалар айланишига қарши кураш каби соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқадилар.

 

Хусусан, Умуммиллий AI Hackathon'да иштирок этаётган «iX» жамоаси мессенжерлар орқали амалга оширилаётган гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга қаратилган махсус алгоритмни тақдим этди. Мазкур лойиҳа яширин “қора бозор”ларни фош этиш ва наркотик моддалар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

 

Тадбир доирасида иштирокчилар учун етакчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ва амалий семинарлар ҳам ташкил этилди.

 

Маълум қилинишича, Умуммиллий “AI Hackathon” танловининг финал босқичи 2026 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"