
Видеохабарда боғча ошхонасида маълум миқдордаги пишган гўшт яшириб қўйилгани акс этган.
Шунингдек, мазкур видеони олган фуқаро Х. боғча ходимларига нисбатан ўз нафратини яшира олмаган. Оқибатда, мактабгача таълим муассасасидан гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган боғча ходимини қўлга туширган. Ўз айбини тан олган ходим гўштни нима мақсадда ва қаерга олиб кетаётганини айтишни хоҳламаган.
Бундан ташқари, мурожаатчи видео давомида фарзанди ҳам шу боғчада таълим олишини, ҳар сафар шундай ҳолатга дуч келганида эътибор бермасликка ҳаракат қилганини таъкидлаган. Қолаверса, болалар ҳаққини ейишда айбланаётган шахсни “самосуд” қилиб, айбини тан олдиришга ҳаракат қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Андижонда боғча ошхонасида гўштни яширганлар кир ювувчиликка ўтказилгани ҳамда Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилгани, бунинг оқибатида заҳарланганлар сони 25 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанддаги боғчада калтакланган 1 ёшли гўдак ҳақида расмий муносабат берилганди.
Чўлпонй Аҳмедова


