Унда келтирилишича, текширишлар натижаларига кўра, 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 28-сонли ММТда хўжалик мудираси томонидан болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинаётгани ҳақида видеохабар бергандик.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади


