1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари пора олгани учун 3 йилга қамалди

У боғчага ишга киритиб қўйиш ваъдаси эвазига 500 доллар олаётганда қўлга тушган.

Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари пора олгани учун 3 йилга қамалди

 

Сариосиё туманида мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш ҳолати юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Туман ҳокимининг собиқ ўринбосари A.Қ. боғчага ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган ҳолда бир фуқаро­дан ўз хизмат хонасида 500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

 

Расмий маълумотларга кўра, A.Қ. 2025 йил 21 сентябрь куни ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. У 2020 йилдан буён туманнинг ҳоким ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

 

Суд-тергов жараёнида у айбга қисман иқрор бўлган бўлсада, маблағни “қарз сифатида олганини” таъкидлаган. Бироқ тергов материаллари, далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида суд унинг айбини тўлиқ тасдиқлади.

 

Адлия органларининг маълум қилишича, суд ҳукмига кўра A.Қ. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича айбдор деб топилди ҳамда 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Шунингдек, унга 2 йил 1 ой давомида давлат органларида мансабдор лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланди. Жиноят предмети бўлган 500 АҚШ доллари эса давлат даромадига ундирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика