Ўзбекистон

Сайлов куни участка сайлов комиссиялари зиммасидаги масъулияти қандай?

Участка сайлов комиссиялари бевосита сайловчилар билан билан ишлайди. Шу боис участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этишда қонунчилик ва халқаро сайлов стандартларига риоя этилишига қараб сайлов жараёнига баҳо бериш мумкин.

Сайлов куни участка сайлов комиссиялари зиммасидаги масъулияти қандай?

 

Жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

 

Президентлик сайловини умумэътироф этилган халқаро принцип ва стандартлар асосида ўтказиш учун демократик тарзда ташкил этилган сайлов комиссияларининг роли муҳим аҳамиятга эга.

 

Айтиш керакки, сайлов комиссиялари тизимига кирувчи участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади ҳамда уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Бундай аралашув қонунга мувофиқ, жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Участка сайлов комиссиялари бевосита сайловчилар билан билан ишлайди. Шу боис участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этишда қонунчилик ва халқаро сайлов стандартларига риоя этилишига қараб сайлов жараёнига баҳо бериш мумкин.

 

Сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этиш сайлов жараёнининг энг муҳим босқич ҳисобланади. Аввало, сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳозир бўлганда очилади. Мазкур тартибнинг жорий қилиниши мамалакатимизда сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш, шунингдек, сайловларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишда қонунчилик нормаларига тўлиқ амал қилишни таъминлашдан иборатдир.

 

Овоз беришни ташкил этиш учун участка сайлов комиссияси жавобгардир. Сайлов кодексининг 54-моддасида сайлов куни участка сайлов комиссияси амалга оширадиган вазифалар кетма-кетлиги берилган.  Биринчи вазифа овоз бериш куни сайлов участкасида соат 8.00 да Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграйди ва сайлов участкаси очилганлиги расмий эълон қилинади.

 

Иккинчи вазифа. УСК аъзоларига сайлов бюллетенлари далолатнома асосида топширилади. Бундан кўзланган асосий мақсад — сайловчиларга янада қулайликлар яратиш, яъни бюллетенларни сайловчиларнинг фамилияси алифбо кетма-кетлигида сайловчилар рўйхати асосида тартибли равишда бериш ҳисобланади.

 

Учинчи вазифа. УСК раиси овоз бериш бошланганини эълон қилади.

 

Тўртинчи вазифа. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.

 

Бешинчи вазифа. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, ОАВ ҳозирлигида сайлов участкасидаги сайловчилар сони, округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларининг сони ва муддатидан олдин овоз берганлар сонини маълум қилади.

 

Олтинчи вазифа. УСК раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан овоз бериш бошланганлиги ҳақида алоқа воситалари орқали округ сайлов комиссиясига хабар берилади.

 

Еттинчи вазифа. Сайловчиларга такдим этилган сайлов бюллетенлари сонининг ҳисоби ҳар соатда юритиб борилади.

 

Овоз бериш куни участка сайлов комиссиялари аъзоларига Овоз бериш учун келган сайловчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади. Сўнгра Сайловчи рўйхатга имзо қўяди ва унга сайлов бюллетени берилади. Мабодо овоз берувчи сайлов бюллетенини бузиб қўйса, сайловчининг илтимосига кўра, янгисига алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, овозларни санаб чиқиш жараёнида (юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан) бекор қилинади ва алоҳида сақланиши лозим.

 

Сайловчининг турган жойида овоз бериши участка сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилади. Соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра, овоз бериш биносига кела олмаган сайловчилар сайлов ҳуқуқидан фойдаланиши учун зарур шароит яратилади. Тегишли УСКнинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, яширин сайлов ҳуқуқи принципига риоя қилган ҳолда сайловчининг овоз беришини таъминлайди.

 

Бекзод Нариманов,

Тошкент давлат юридик университети бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

 

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.