Ўзбекистон

Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага камаймоқда

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда.

Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага камаймоқда

 

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда. Бу ўзгариш қуйи палатанинг вакиллик табиатига ва илғор хорижий тажрибага тўла мос келади.

 

Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия ёки партиялар иродасига боғланган эди. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг нафақат Бош вазир номзодини кўриб чиқишда, балки бутун Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки таъминланади.

 

Фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг Президентга таклиф киритиш ҳуқуқининг белгиланаётгани Ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

«Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлмоқда. Яъни, энди барча фуқаролар ҳаттоки ўзининг кундалик ҳаётида ҳам Конституцияга мурожаат қиладилар. Ундаги барча нормалар, уларни қандай амалиётда қўллашни очиб берувчи қонунчилик ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри ишлайди», — Олий мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг токдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи мавжуд бўлган.