Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги чорвачилик кластерига борди

Шундан сўнг Президентнинг вилоятга ташрифи якунланди.

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги чорвачилик кластерига борди

Президент Шавкат Мирзиёев Зомин туманидаги “Jizzax Organiс” чорвачилик кластери фаолияти билан танишди.

 

Умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган бу лойиҳа беш йил олдин ишга туширилган. Йирик мажмуада очиқ ва ёпиқ иншоотлар барпо этилган.Биринчи босқичда Европа давлатлари ва АҚШдан “Ангус”, “Герефорд” наслли 4 минг бош қорамол, Австралиядан “Дорпер” зотли 2 минг бош наслли қўй келтирилган.

 

Мамлакатда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт ва сут мўл ҳамда арзон бўлишида мана шундай мажмуаларнинг аҳамияти катта. “Jizzax Organiс” кластери ўн минг бош қорамол, тўрт минг бош қўй етиштириш қувватига эга. Йилига беш минг тоннагача гўшт етиштирилади. Бу ерда 750 киши доимий ишлайди.

 

Корхонада барча иш жараёнлари рақамлаштирилган. Экин ерларининг 1 минг 300 гектарига сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Бу ишлар учун Австралия, Германия ва АҚШдан замонавий ускуналар келтирилган. Умуман, кластерда қиймати ўн миллион долларлик 200 га яқин техника бор. Яна бир муҳим жиҳати, бу ерда селекция ва генетик ишлар учун ҳам имкониятлар бор.

 

Озуқа етиштириш учун 12 минг гектар ер ажратилган. Охирги ўн йиллар мобайнида фойдаланилмаган ерларнинг унумдорлигини тиклаш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Бунинг учун органик ўғитлар бериш, алмашлаб экиш тадбирларига аҳамият қаратилмоқда.

 

Давлат раҳбарига кластернинг янги лойиҳа ва режалари ҳақида ахборот берилди.

 

Қайд этилганидек, 28 миллион доллар сармоя эвазига йилига 20 минг тонна сут ва 5 минг тонна гўштни қайта ишлаш кўзда тутилган. Яна 2 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш орқали озуқа етиштирилади.

 

Чорвачиликда насл масаласи долзарб аҳамиятга эга. Лекин аҳоли боқаётган чорванинг зотдорлиги 10 фоиз атрофида. Шунинг учун сунъий уруғлантиришни кенгайтириш, маҳаллий наслларни яхшилаш зарур.

 

Шуни ҳисобга олиб, кластер томонидан Зомин, Зарбдор ва Янгиободдаги 15 та маҳаллада “Ангус” зотли қорамолни кўпайтириб, сотиб олиш тизими йўлга қўйилади.

 

Банклар орқали маҳаллаларга бериладиган молиявий хизматлар тўпламида чорвачиликни ҳам назарда тутиш, озуқа емни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Шунинг билан давлат раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи якунланди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.