Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонлашди

Мулоқотда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонлашди

 

 

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди, минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

 

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳудудлари ва тадбиркорлари даражасидаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. 

 

Таъкидланишича, жорий йилнинг етти ойида товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. Айни пайтда савдо кўрсаткичларининг ўсиши юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига таъминланмоқда.

 

Ҳудудлар ўртасида фаол ва самарали алмашинувлар амалга оширилмоқда, шу йилнинг кузида учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилган. Муҳим инвестицион лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурлар давом эттирилмоқда.

 

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия етакчилари, энг аввало, амалий шерикликни аниқ, сифатли мазмун билан бойитиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш орқали мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

 

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

 

Ўзбекистон Президенти ва Россия Президентининг телефон орқали мулоқати ҳар доимгидек конструктив, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

 

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.