1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шерзод Асадов Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси фаолияти билан танишди

Солиқ қўмитасида 2026 йилга мўлжалланган коммуникацион лойиҳалар тақдим этилди.

Шерзод Асадов Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси фаолияти билан танишди

 

Бугун, 16 декабрь куни Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Солиқ қўмитасида ташкил этилган янги медиа студия фаолияти билан танишди.

 

Ташриф давомида Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов ҳамда Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби Тўра Тўраев томонидан студиянинг техник имкониятлари, замонавий медиа инфратузилмаси ва 2026 йилга мўлжалланган коммуникацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

Учрашувда оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали солиқ сиёсатини аҳолига содда, тушунарли ва тезкор етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Президент матбуот котиби давлат органларининг очиқлиги ва жамоатчилик билан мулоқотини кучайтиришда медиа маконда проактив ёндашув муҳимлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, Шерзод Асадов аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан самарали алоқаларни йўлга қўйишда замонавий коммуникация воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда рақамли контент имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика