Жаҳон

Шольц: Россияга қарамликдан қутулдик

Германия канцлери қишга тайёргарлик ҳақида гапирди.

Шольц: Россияга қарамликдан қутулдик

 

Германия канцлери Олаф Шольц Германия энди Россия газига қарам эмаслигини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, Берлин ҳозирда энергия нархини пасайтириш, жумладан, бошқа давлатлар билан газ етказиб бериш бўйича янги шартномалар тузиш устида ишламоқда.

 

Бундестагдаги нутқи давомида канцлер Европа Иттифоқи газ истеъмолини 15 фоизга камайтириш бўйича келишувга эришганини эслатди.

 

"Биз бу қарамликдан халос бўлдик ва қишга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда киряпмиз”, — деди жаноб Шольц.

Фуқароларга энергия тежаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, “биз биргаликда газ сарфини 20 фоизга камайтиришга ҳаракат қиламиз”, — деб таъкидлади.

 

Германия ҳукумати раҳбаринингқўшимча қилишича, Европа пандемия жамғармаси маблағлари энергия инқирозини енгиш учун ишлатилиши керак.

 

Аввалроқ Германия собиқ канцлери Ангела Меркель Россиядан газ сотиб олиб тўғри қилганини айтганди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"