Сирдарёда сотувчи чек сўраган болани уриб, ҳақоратлади
Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида харид чекини сўраган бола сотувчи томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалмоқда.
20 июль куни Болалар омбудсманига боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, 12 ёшли фарзанди Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилган.







