Собиқ МХХ биноси ўрнида меҳмонхона қурилади
У 22 қават бўлиши режалаштирилган.

Radisson меҳмонхоналар гуруҳи “Metropol Group” МЧЖ билан Тошкентда премиум-классдаги янги меҳмонхона очиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциациясига таяниб, Darakchi.uz нашри ёзмоқда.
Radisson Collection Hotel номли янги отел шаҳар марказида, Сайилгоҳ кўчасидаги собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг бош биноси ўрнида жойлашади.
Янги меҳмонхона комплекси яхлит меъморий услубга эга 4 та бинодан иборат бўлиши, асосий ва энг баланд бино 22 қават бўлиб, унда 27 минг квадрат метр майдонга эга Radisson Collection Hotel жойлашиши кутилмоқда. премиум тоифадаги отел мижозларга 164 та хона, хусусан, президент люкс хоналарини таклиф этади.
Мажмуа ҳудуди жамоат жойи, савдо зоналари, кинотеатр, офислар, апартаментлар ва кўп қаватли ерости автотураргоҳни ўз ичига олади.








