Cаломатлик

ССВ: Ўзбекистонда бемор танаси 16 даражагача совутилиб, 12 соатлик мураккаб технологик операция ўтказилди

Юрак – туну кун ишлайдиган танамизнинг энг муҳим аъзоси. Агар унга бирор кор-хол бўлса, бутун организм фаолияти ишдан чиқади.

ССВ: Ўзбекистонда бемор танаси 16 даражагача совутилиб, 12 соатлик мураккаб технологик операция ўтказилди

 

Шу сабабдан унинг саломатлиги ҳақида доимо қайғуришимиз шарт. Акс ҳолда юрак–қон томир тизимида жиддий асоратлар кузатилиши мумкин.

 

Ўртачирчиқлик Тўхтасин Деҳқонов 66 ёшда. У узоқ йиллар артериал гипертония касаллиги, яъни юқори қон босимидан жиддий азият чекиб келган. Бироқ шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмагани ва керакли муолажаларни олмагани сабабли хасталик оғир асоратларни келтириб чиқарган.

 

Хусусан, шу йил январда МСКТ текширувидан сўнг унинг юрак–қон томир тизимида жиддий муаммо борлиги, аорта қон томирининг юқори қисми эса катта ҳажмда шишгани маълум бўлди. Аввалига бемор вилоятдаги ҳудудий шифохоналарда инфаркт ташхиси билан даволаниб юрди, аммо ўзгариш бўлмади.

 

Оқибатда икки ҳафта олдин пойтахтимиздаги шифохоналардан бирига ўта оғир аҳволда олиб келинди.

 

Шундан сўнг Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказида тажриба орттириб қайтган моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков бошчилигидаги шифокорлар беморни зудлик билан текширувдан ўтказди.

 

Томография текширувида аортанинг кўтарилувчи қисми ёрилиб, қаватларга бўлиниб, аортанинг тушувчи кўкрак қисмининг ўртасигача тромб ҳосил бўлгани аниқланди. Қолаверса, бу ёрилиш мия томирлари, уйқу, қўл ва ўмров ости артерияларига тарқалганлиги ҳамда аортанинг равоғи ва пастга тушувчи қисмигача ўтганлиги кузатилди.

 

Ташхис хулосаларидан сўнг вазият жиддий экани маълум бўлиб, бемор дарҳол операция столига ётқизилди. 12 соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланиб, отахон оғир дарддан буткул халос бўлди. Айни пайтда бемор палатага олинган, аҳволи яхши.

 

— Операциянинг оғир ўтишини аввалдан билардик, — дейди Рустам Ярбеков. — Сабаби ҳам аортанинг кўтарилувчи ва тушувчи қисми, ҳам равоғи ҳамда мия томирларини сунъий протезлаш учун узоқ вақт талаб этилади. Қолаверса, мазкур амалиётнинг ноёблиги бемор танаси 16 даражагача совутилиб, танадаги қон айланиши 112 дақиқага тўхтатиб қўйилди. Фақат брахиоцефал ва уйқу артерияси орқалигина мия қон билан таъминлаб турилди.

 

Айтиш лозимки, бу каби операцияларни ўтказиш учун анестезиолог, реаниматолог, перфузиолог каби малакали тиббиёт ходимлари билан бир қаторда сўнгги авлод сунъий қон айланиш ускунаси, гипотерм ва мияда қон айланиши ва оксигенацияни кўрсатувчи замонавий тиббий жиҳозлар талаб қилинади.

 

Шу сабабли ҳам авваллари бундай амалиётлар фақат хорижда ўтказилган. Қувонарлиси, кардиохирургия соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун юртимизда ҳам ана шундай ноёб операцияларни бажариш имкони яратилди. Бу эса мамлакатимизда кардиожарроҳлик соҳаси юқори даражага кўтарилганини кўрсатади.

 

Фурсатдан фойдаланиб, бемор Тўхтасин Деҳқоновни ҳам суҳбатга тортдик.

 

— Шу йил январь ойида коронавирусга чалиндим, — дейди отахон. — Бунинг устига, тез-тез қон босимим кўтариладиган, юрагим оғрийдиган, тез чарчайдиган бўлиб қолдим. Айниқса, охирги вақтларда жуда ҳам озиб кетдим. Текширувга борганимда юрагимда жиддий хасталик аниқланди.

 

Ўша пайтда юртимиздаги жуда кўп шифохоналарга бордик. Бироқ кўпчилик “бу операция мураккаб бўлгани учун фақат Германия, Ҳиндистонда катта маблағ эвазига қилинади” дейишди. Кейин билсак, юртимизда ҳам бундай амалиётни ўтказиш учун шароит ва малакали шифокорлар бор экан. Ҳозир аҳволим анча яхши. Шифокорларнинг айтишича, тез кунда яна соғлом ҳаётга қайтарканман. Бунинг учун уларга катта раҳмат.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"