Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Кеча, 17 сентябр куни соат 03:15 атрофида 2004 йилда туғилган фуқаро Nexia-2 автомашинасини Денов-Сариосиё йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2107 автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳайдовчиларнинг иккаласида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Ушбу ЙТҲ натижасида ВАЗ-2107 автомашинаси салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этиб, иккала автомашина салонида бўлган қолган йўловчилар тан жароҳати олиб туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


