Сардор Сатторов "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги IT танловида ғолиб бўлгани, аммо унга топширилган соврин — ноутбук жуда ҳам эски ва ишлатилган бўлиб чиққанини айтган.
Вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ахборот хизмати С.Сатторовнинг туман босқичида ғолиб бўлиб, тақдирлаш маросими низомга кўра, туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилганини билдирди.
Нуробод туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан дастабки баёнотини эълон қилди. Унга кўра, ҳозирда мазкур масала ҳокимлик томонидан ўрганилмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани 41 умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сатторов Сардор “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинганлиги тўғрисида қилган видео мурожаати эълон қилинди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси асосида “IT-TANLOV”нинг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси С.Сатторов фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда “realme C11” русумли телефон аппарати билан тақдирланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.


