Жаҳон

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди


Индонезиянинг Ява оролидаги қандолат фабрикасида юз берган ёнғин оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар вайрон бўлган бинодан 24 та жасад солинган қопни олиб чиққан. Бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


Ёнғин 21 ноябрь куни кечқурун Cikanda шаҳридаги United Family Food компаниясига тегишли PT Fonusa Agung Mulia қандолат фабрикасида содир бўлган. Корхона бош директорининг маълум қилишича, ҳодиса вақтида заводнинг шанба кунги сменасида қарийб 300 киши ишлаётган бўлган.


Янгиланган маълумотларга кўра, ҳодисадан жабрланган 65 нафар ишчидан 24 нафари уйига қайтган, тўрт нафари тиббий ёрдам олмоқда. Яна 37 киши бедарак йўқолган.


Полиция ёнғин оқибатида жасадларни ташқи кўринишидан таниб олиш имконсиз бўлиб қолганини билдирган. Шу сабабли қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК намуналари олинмоқда.


Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Бинонинг айрим қисмлари қулаш хавфи остида қолаётгани қутқарув ишларини мураккаблаштирмоқда.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.