2022 йил 5 майдан бошлаб Узбекистан Аирwайс Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикланади. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, парвозлар пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
– Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан);
– Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан);
– Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан);
– Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан).
Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1961814 сўмдан (багажсиз) ва 2160354 сўмдан (багаж билан), Термиз – Санкт-Петербург – Термиз йўналиши бўйича эса 3698660 сўмдан (багажсиз) ва 4095738 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Нархлар 8-апрел ҳолатига кўра амал қилади.


