Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ўзаро музокара ўтказди.
Учрашув БМТ Бош ассамблеяси 77 сессияси доирасида бўлган.

Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда учрашди. Томонлар БМТ бош котиби ўринбосари Розмари Дикарло иштирокида қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган.
Тожикистон ТИВ маълумотларига кўра, ҳар икки давлат ҳам чегарадаги муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини билдирган. Сирожиддин Муҳриддин ва Жээнбек Кулубаев эришилган келишувларга амал қилиш муҳим эканлигини таъкидлаган.
Айниқса, 2022 йил 19 сентябрь куни имзоланган протоколга амал қилиш зарурлигини алоҳида қайд этилган.
Жорий йилнинг сентябрида Қирғизистон-Тожикистон чегарасида вазият кескинлашди. Томонлар бир-бирини ўққа тутган, натижада юздан ортиқ киши жабрланди. Чегара зонаси атрофида яшайдиган минглаб одамлар эвакуация қилинди.







