Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан қўшма парламент тадбирлари ўтказишга келишилди.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик билан учрашди.

 

Мулоқотда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантиришда парламентлараро алоқаларнинг муҳим ўрни қайд этилди.

 

Томонлар парламентлар ўртасидаги “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини кучайтириш, делегациялар алмашинувини давом эттириш ҳамда қонун чиқарувчи органларнинг тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашинувини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Шунингдек,Миллий Ассамблея ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг ҳар икки палатасида амалга оширилаётган “Электрон парламент” лойиҳаси ҳам алоҳида таъкидланди.

 

Олий даражада эришилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар келишувларнинг амалий ижросини парламент мониторинги орқали таъминлаш бўйича ҳамкорлик механизмини яратиш зарурлиги билдирилди.

 

Учрашув якунида 2027 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан парламент дипломатияси доирасида қатор қўшма тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

custom img

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сеулдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Корея ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди

2027 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади.

custom img

Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигининг янги босқичи: Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи Корея нашрида чоп этилди

Шавкат Мирзиёев Корея нашрида эълон қилинган мақоласида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги технологик босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"