Жаҳон

Толибон афғонистонликларнинг хориждаги жангларда қатнашишини тақиқлади

Қарор Покистон билан муносабатлар ёмонлашган фонида қабул қилинди.

Толибон афғонистонликларнинг хориждаги жангларда қатнашишини тақиқлади

 

Толибон афғонистонликларнинг мамлакат ташқарисидаги ҳарбий можароларда қатнашишини расман тақиқлади. Al Arabia хабарига кўра, ушбу қарор Афғонистон Ислом Амирлиги Бош вазири ва бош судьяси раислигида ўтказилган, қарийб 1000 нафар ислом уламолари иштирок этган йирик конгрессда қабул қилинди.

 

Кобул университетида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат диний идоралари томонидан бир нечта асосий бандлардан иборат диний фармон қабул қилинди. Унга кўра:

  • Афғонистон фуқароларининг чет элга чиқиб, ҳарбий операцияларда иштирок этиши қатъиян тақиқланади;
  • Толибон ҳукумати бундай уринишларни олдини олиш, шунингдек, қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга;
  • Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳарбий мақсадларда фойдаланиш тақиқланади, мазкур талаб мамлакат ҳудудида бўлган хорижий фуқароларга ҳам татбиқ этилади.

 

Ассамблея қарорига мувофиқ, давлат чегараларидан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган ҳар қандай афғонистонлик шахс мамлакатга қарши исёнчи сифатида баҳоланади ва унга нисбатан тегишли санкциялар қўлланади.

 

Декларацияда мазкур тамойилларга риоя этилишини таъминлаш Афғонистон ҳукуматининг бевосита мажбурияти экани алоҳида қайд этилди. Уламолар расмийларни мамлакатнинг минтақавий можароларга аралашувининг олдини олишга ҳамда қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирдилар.

 

Tolo news хабарига кўра, конгресс иштирокчилари ўз ҳуқуқлари, қадриятлари ва Ислом тизимини ҳимоя қилиш мажбурий эканини, бироқ бу хориждаги ҳарбий операцияларда иштирок этишни англатмаслигини таъкидлашган.

 

Мазкур қарор Покистон билан муносабатлар кескинлашган бир шароитда қабул қилинди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"