Ўзбекистон

Тошкент ва Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” аниқланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент ва Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” аниқланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ва Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадонлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Чингиз Айматов” кўчасида яшовчи А.Р. ўз уйининг ертўласида 4 та тўпламдаги “Antminer” ва “Bitmain Technologies” майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 236,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

 

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Навбаҳор” ҳамда “Ҳамкорлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаро ўз уйларида жами 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 159,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аттракционда бахтсиз ҳодиса юз берса, зарар қопланади: янги тартиб жорий этилди

Аттракционда бахтсиз ҳодиса юз берса, зарар қопланади: янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистонда аттракционлар хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади.

Тошкентда ҳаво сифати: туннинг иккинчи ярмида яхшиланиш кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: туннинг иккинчи ярмида яхшиланиш кутилмоқда

28 ноябрь тонгига бориб ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар миқдори камайиб, ҳаво сифати яна мўътадил даражага қайтади.

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

Унда 1500 нафар делегат иштирок этади.

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева хорижий делегацияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Шаҳарнинг биринчи босқичи доирасида эса 50 миллиард долларлик лойиҳаларни рўёбга чиқариш режалаштирилган.

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Сенаторлар хорижий давлат ва жамоат арбоблари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилот вакилларини Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Бунда ўзгариш реал иқтисодий ўсиш эмас, статистик маълумотларнинг тўлиқроқ шакллантириш ҳисобига рўй берган.

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.