1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 37 мингдан ортиқ лифтларда носозлик аниқланди

6 800 та лифт ҳали техник кўрикдан ўтмаган бўлиб, уларга огоҳлантирувчи белгилар қўйилди.

Тошкентда 37 мингдан ортиқ лифтларда носозлик аниқланди

 

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар лифтларининг техник ҳолати ўрганилиб, хавфсизлик талаблари юзасидан кенг кўламли текширув ишлари амалга оширилди. Текширув жараёнида 9 100 та лифт кўздан кечирилиб, уларда жами 37,1 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди. Маълумотлар “Хавфсиз лифт” электрон тизимига киритилди.

 

Шаҳар қўмитаси раиси Олимжон Жўраевнинг таъкидлашича, айрим лифтлар белгиланган мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан фойдаланишда бўлган ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермаган.

 

Аҳоли учун лифтнинг техник ҳолатини тезда аниқлаш имконини яратиш мақсадида барча лифт кабиналарига махсус рангли стикерлар ўрнатилади:

  • Яшил — ҳолати яхши
  • Кўк — қисман нуқсонли
  • Сариқ — носоз
  • Қизил — хавфли

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб техник талабларга жавоб бермайдиган лифтлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ҳозирча кўрикдан ўтмаган 6 800 та лифтга “Лифт техник кўрикдан ўтмаган” деган огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика