Ўзбекистон

Тошкентда KIA пойга ўйнаб, пиёдани уриб юборди — видео

Автоҳалокат оқибатида 27 ёшли пиёда вафот этди.

Тошкентда KIA пойга ўйнаб, пиёдани уриб юборди — видео

Ижтимоий тармоқда автомашина устахонаси қаршисида икки автомобиль пойга ўйнагани, улардан бири шу ерда турган фуқаронинг уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Avtotuning устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stringer русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган.

 

ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Аммо, вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

Қўшимча маълумот: Тошкентдаги пойгада AutoTuning_uz асосчиси 27 ёшли Дониёр вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг дўстлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида видеолар жойлаштирди.

 

Маълумотларга кўра, автоҳалокатдан сўнг, марҳум Чилонзор туманидаги 16-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда ишлаб чиқариш, транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларини вақтинча чеклаш назарда тутилади.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди.