Ҳодиса, бугун 5 октябрь куни соат 06:05 да Миробод тумани Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида юз берган. Cobalt ва Nexia-3 тўқнашиб кетиши натижасида ёнғин чиққан.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 06:11 да етиб бориб, ёнғин соат 06:12 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.


