1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда пулли “парковка” нархлари белгиланди

Пулли тўхташ жойлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

Тошкентда пулли “парковка” нархлари белгиланди

Шаҳар ҳокимлигининг қарорига кўра, пулли тўхташ жойлари қуйидаги 5 та тариф зонасига (1 соат учун) бўлинади:

 

1 - тариф зонаси — 12 минг сўм;

2 - тариф зонаси — 10 минг сўм;

3 - тариф зонаси — 8 минг сўм;

4 - тариф зонаси — 6 минг сўм;

5 - тариф зонаси — 5 минг сўм;

 

Қуйидаги тоифадаги транспорт воситаларидан тўхташ жойидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди: 

 

— фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар ходимлари томонидан фойдаланиладиган жигарранг, қизил ёки кўк-қизил милтилловчи чироқ ва махсус овозли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситалари;

 

— олд ва орқа ойналарида “7.17” йўл белгиси тасвири туширилган И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари (жумладан, ногиронлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари);

 

— II Жаҳон уруши қатнашчисининг транспорт воситаси;

 

— давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари.

 

Бундан ташқари, паркингда, шу жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт, маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан беш фоиз жой (лекин 1 донадан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга шахслар учун ажратилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика