Тошкентнинг 6 та чорраҳасида ҳаракат чекланади
Шаҳар ҳокимлиги бунинг сабабини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги бир неча кўчаларида йўл-тамирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги чорраҳаларда автомобиллар ҳаракати чекланади:
— Меҳржон ва Кичик халқа йўли кесишмаси;
— Кичик халқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
— Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
— Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
— Ойбек ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмаси;
— Туркистон ва Кичик халқа йўли кесишмаси.
“Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади”, — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарида.








